«аёллар ҳуқуқи» тегли мақолалар


Ўзбекистон БМТга аъзо давлатлар билан аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги иштироки бўйича тажриба алмашишдан манфаатдор
14 март 2024, 11:50

Ўзбекистон БМТга аъзо давлатлар билан аёлларнинг ижтимоий ва сиёсий ҳаётдаги иштироки бўйича тажриба алмашишдан манфаатдор

Сенат раиси Танзила Нарбаева БМТ минбарида аёллар ўртасида, айниқса, қишлоқларда STEM таълимини тарғиб қилиш, ҳудудларда рақамли тафовутни бартараф этиш ва дискриминацияга учраганларга ҳуқуқий ёрдам бериш ҳақида сўзлади. У МО мамлакатларида гендер тенглиги бўйича ёндашувлар ишлаб чиқилганини айтди.

Ўзбекистонда энди аёллар ҳам автобус ва юк машинасини ҳайдаши мумкин
13 феврал 2024, 15:45 1

Ўзбекистонда энди аёллар ҳам автобус ва юк машинасини ҳайдаши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан аёлларга автобус ва юк автомобилларини бошқаришга рухсат этилди. Қайд этилишича, замонавий автотранспорт воситаларининг техник хусусиятлари аёлларга ушбу соҳаларда қулай ва соғлиқларига зарарсиз меҳнат фаолиятини олиб бориш имконини беради.

«Ҳимоя ордери» муддати 30 кундан 1 йилга узайтирилиши мумкин
12 январ 2023, 18:03

«Ҳимоя ордери» муддати 30 кундан 1 йилга узайтирилиши мумкин

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган лойиҳага кўра, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи «ҳимоя ордери» суд томонидан 1 йил муддатгача берилиши белгиланмоқда. Амалда ордер ички ишлар идоралари томонидан 30 кунга берилади.

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жавобгарликлар кучайтирилмоқда
11 январ 2023, 15:32

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жавобгарликлар кучайтирилмоқда

Ўзбекистонда хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 18 ёшга тўлмаганларнинг номусига тегиш, зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни қондириш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Хусусан, уларга нисбатан амнистия қўлланмайди.

«Бу ердаги аёлларнинг борар жойи йўқ». Ўзига ўт қўйган аёллар сабаб шелтер очган Бибисора Орипова билан суҳбат
8 ноябр 2022, 16:27

«Бу ердаги аёлларнинг борар жойи йўқ». Ўзига ўт қўйган аёллар сабаб шелтер очган Бибисора Орипова билан суҳбат

Самарқанддаги «Раҳмдиллик» шелтерида зўравонликка учраган аёллар бир йилгача яшаши мумкин. «Аммо бир йилдан кўп вақт яшайдиганлар ҳам бор. Уларнинг муаммоси жуда чигал. Шу сабабли чиқариб юбора олмайман», — дейди жамият раҳбари Бибисора Орипова.

Суд тўйда келинни урган куёвни жазоламади
19 июн 2022, 11:36

Суд тўйда келинни урган куёвни жазоламади

Сурхондарёдаги тўйда келинни урган куёв жазодан қутулиб қолди. Суд келиннинг даъво ва аризаси йўқлиги сабабли маъмурий жазо қўлламади.

БМТ Афғонистон ҳукуматини аёлларга нисбатан зулм ўтказиш сиёсатидан воз кечишга чақирмоқда
16 июн 2022, 18:27

БМТ Афғонистон ҳукуматини аёлларга нисбатан зулм ўтказиш сиёсатидан воз кечишга чақирмоқда

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Aфғонистон муваққат ҳукумати томонидан аёллар ҳуқуқларининг чекланишини «аёлларга нисбатан институционал тизимли зулм» деб атади. Шу билан бирга, мамлакатдаги гуманитар инқироз фонида аҳолининг 93 фоизи тўйиб овқатланмайди, дея маълум қилди БМТ.

«Толибон» қизларнинг таълим олишини чекламоқда, Кобулда давлат хизматидаги аёллар ишга чиқиши тақиқланди
21 сентябрь 2021, 12:47

«Толибон» қизларнинг таълим олишини чекламоқда, Кобулда давлат хизматидаги аёллар ишга чиқиши тақиқланди

«Толибон» ўрта таълимдаги қизларнинг мактабга боришини чеклади. Кобулда давлат хизматида ишловчи аёлларга ишга чиқиш тақиқланиб, фақат айрим касб эгаларига ишлашга рухсат берилди. «Толибон» расмийлари бу ҳолатларни «хавфсизлик нуқтаи назаридан» дея изоҳламоқда. «Касбим бўлмаса, ўқишимга рухсат беришмаса, хавфсизликнинг мен учун ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Бу хавфсизлик фақат «Толибон»га керак», — дейди тиббиёт соҳасида таълим олувчи афғон қизи. «Толибон» матбуот хизмати вакили ҳукуматда аёлларга зарурат йўқлигини, уларнинг вазифаси болаларни дунёга келтириш ва тарбиялаш эканлигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг